Telegram Group Search
Сирдарёдаги лак-бўёқ маҳсулотлари ишлаб чиқариладиган омборда ёнғин чиқди

Гулистонда жойлашган омборда ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда Сирдарё вилояти ФВВ матбуот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, 2024 йилнинг 1 июнь куни соат тахминан 21:35 ларда Гулистон шаҳар Маънавият махалласида жойлашган лак-бўёқ маҳсулотлари ишлаб чиқариш омборида ёнғин келиб чиққан. Воқеа жойига зарурий ёнғин-қутқарув автомобиллари ва воситалари жалб этилган.

Содир бўлган ёнғиндан бинонинг том қисми ҳамда бино ҳудудида бўлган иккита юк ташувчи автомобиль қисман зарарланган.

Ёнғин-қутқарув экипажлари томонидан ёнғин соат 23:35 да тўлиқ ўчирилган. Ҳодиса оқибатида инсонларнинг ҳалок бўлиш ҳолатлари кузатилмаган. Ёнғин бартараф этилиши Фавқулодда вазиятлар вазирлиги раҳбарияти томонидан тўлиқ назоратга олинган.

Ҳозирда ёнғин сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда.

@effectuz
Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти Бош котиби Хусрав Нозири шу кунларда мамлакатимизда бўлиб ўтаётган Туризм вазирлари Ислом конференциясининг (ICТМ) ХII сессиясида иштирок этиш учун Хива шаҳрига келди.

@effectuz
Пригожинга ҳайкал қўйилди

Санкт-Петербургдаги Пороховское қабристонида «Вагнер» ташкилоти асосчиси Евгений Пригожиннинг ҳайкали очилди, деб хабар бермоқда Россия телеграм-каналлари.

Хабарларга кўра, бугун 63 ёшга тўлган Пригожин хотирасини шарафлаш учун монументга кўп одамлар келган.

@effectuz
Crocus City Hall концерт залидаги терактда гумонланган 18 киши ҳибсга олинди

Москва суди Москва вилоятидаги Crocus City Hall концерт залида содир этилган терактга алоқадорликда айбланган 18 кишини ҳибсга олди. Бу ҳақда ТАСС Басманний суди қарорига таяниб, хабар берди.

“Жиноят иши бўйича 20 нафар шахс айбланувчи сифатида жалб этилган бўлса, 18 нафарига нисбатан суд томонидан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси, 2 нафарига нисбатан хорижга чиқмаслик тўғрисидаги эҳтиёт чораси қўлланган», - дейилади ҳужжатда.

Қарорга кўра, «Крокус»га қилинган ҳужумдан сўнг террорчилик ҳаракати, терактга тайёргарлик кўриш, террорчилик ташкилоти фаолиятида иштирок этиш, қурол-яроғ ва портловчи моддаларнинг ноқонуний айланишига оид моддалар бўйича бир неча жиноий иш қўзғатилган.

@effectuz
Ўзбекистонда май ойида сотилган 1 порция паловнинг ўртача нархлари:

🔹Қорақалпоғистон Республикаси – 24 300 сўм;
🔹Андижон вилояти – 24 600 сўм;
🔹Бухоро вилояти – 28 600 сўм;
🔹Жиззах вилояти – 26 200 сўм;
🔹Қашқадарё вилояти – 27 900 сўм;
🔹Навоий вилояти – 24 400 сўм;
🔹Наманган вилояти – 19 900 сўм;
🔹Самарқанд вилояти – 27 300 сўм;
🔹Сурхондарё вилояти – 25 800 сўм;
🔹Сирдарё вилояти – 23 500 сўм;
🔹Тошкент вилояти – 25 400 сўм;
🔹Фарғона вилояти – 23 300 сўм;
🔹Хоразм вилояти – 27 600 сўм;
🔹Тошкент шаҳри – 30 200 сўм.

@effectuz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Қадимий Хивага хорижлик иштирокчилар оқими давом этмоқда.

Бир неча кун давомида меҳмонлар Истанбул, Париж, Рим, Мадрид, Милан, Боку, Москва, Санкт-петербург, Актау каби 17 дан ортиқ шаҳарлардан Урганч халқаро аэропортига учиб келаётган халқаро авиарейслар орқали Хива шаҳрига етиб келишмоқда.

Айни пайтга қадар 100 нафардан ортиқ хорижлик расмийлар тантанали равишда кутиб олинди. Шунингдек, халқаро тадбирга меҳмонлар ташрифи 2 июнга қадар давом этади.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Туркияда ўтказилган жаҳон чемпионатида шашкачиларимиз ғолибликка эришди

Туркиянинг Анталия шаҳрида шашка бўйича кўзи ожиз ҳамда кўриш қобилияти заиф спортчилар ўртасида ўтказилган жаҳон чемпионатида мамлакатимизнинг матонатли ва иродали шашкачилари муваффақиятга эришди.

10 та давлатнинг 200 нафарга яқин шашкачилари қатнашган баҳсларда Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари 5 та олтин, 6 та кумуш ва 3 та бронза медалларини қўлга киритиб, умумжамоа ҳисобида 1-ўринни эгаллади.

Жаҳон чемпионати мусобақаларида 14 та медални қўлга киритган Ўзбекистон шашкачилар жамоаси пойтахтимиздаги “Ислом Каримов” номидаги халқаро аэропортда Спорт вазирлиги, Ўзбекистон шашка федерацияси ҳамда тегишли ташкилот мутахассислари, кенг жамоатчилик вакиллари иштирокида тантанали кутиб олинди.

@effectuz
ИҲТ Бош котиби Ҳазрати Имом мажмуасига ташриф буюрди

Ислом ҳамкорлик ташкилоти Бош котиби Ҳусайн Иброҳим Тоҳа мамлакатимизга сафари давомида Тошкентдаги Ҳазрати Имом мажмуасига ташриф буюрди.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари Зайниддин домла Эшонқулов мартабали меҳмонга юртимизда диний-маърифий соҳада амалга оширилаётган ислоҳотлар, идора фаолияти ҳамда мажмуа ҳақида маълумот берди.

Иброҳим Тоҳа жаноблари мажмуа таркибидаги муборак қадамжолар билан яқиндан танишди. Хусусан, Қуръони каримнинг Мўйи Муборак мадрасасида сақланаётган қадимий нусхаси – Ҳазрати Усмон Мусҳафини зиёрат қилди.

@effectuz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Хивада ИҲТга аъзо давлатлар расмлари кўргазмаси очилди

Бугун, 2 июн куни Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазири Азиз Абдуҳакимов, Ислом ҳамкорлик ташкилоти Бош котиби Ҳусайн Иброҳим Тоҳа, Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти Бош котиби Хусрав Нозири, Ислом дунёси таълим, фан ва маданият ташкилоти бош директори Салим ал-Малик, Хива шаҳри ҳокими Темур Давлетов, Туризм қўмитаси раиси Умид Шадиев Хивани Ислом дунёсининг туризм шаҳри деб эълон қилингани муносабати билан халқаро тадбирлар доирасида ташкил этилган расмлар кўргазмаси билан танишди.

“Ислом дунёсининг муқаддас қадамжолари” мавзусида очилган расмлар кўргазмасида Ислом ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар муқаддас қадамжолари тасвирланган расмлар намойиш этилмоқда. Жами 60 та асарнинг ҳар бирида Ислом дунёси учун бетакрор ва аҳамиятли зиёратгоҳлар тасвирланган.

Кўргазма ташриф буюрувчиларга Ислом давлатлари маданий ва маънавий мероси билан танишиш, уларнинг диний анъаналари ва тарихи муҳитига шўнғиш имкониятини беради.

@effectuz
Ашхобод боғи масъуллари 15 суткага қамалди

1 июн – Халқаро болалар кунида Тошкентдаги Ашхобод боғида фуқароларга хавф туғдирган тадбирни ўтказган боғ директори, унинг ўринбосари ва реклама бўлими бошлиғи 15 суткага амалган. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги ахборот хизмати хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, 1 июнь куни соат 12:00 да Ашхобод кўнгил очар боғида текинга 20 мингта ўйинчоқ ва музқаймоқ тарқатилиши ҳақида боғ маъмурияти томонидан ижтимоий тармоқда реклама чиқарилган.

Қайд этилишича, мазкур ҳолат юзасидан Яшнобод тумани ИИО ФМБ томонидан боғ директори А.Н., директор ўринбосари А.З., реклама бўлими бошлиғи Д.Т.га нисбатан МЖтКнинг 185 прим 3, 200 прим 1, 201-моддаларига асосан маъмурий баённома расмийлаштирилган.
Жиноят ишлари бўйича Яшнобод тумани суди томонидан ушбу фуқароларга 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланган.

@effectuz
2024/06/02 07:54:59
Back to Top
HTML Embed Code: